Ўзбекистонинг жануби-ғарбий ва марказий қисмига 28 апрелга ўтар кечаси Туркманистон ҳудудидан кучли шамол кириб келиб, тезлиги сониясига 40 метргача кучайди. Табиий офатдан энг кўп Бухоро вилояти жабр кўрди: вилоятда камида 30 киши тан жароҳати олган, бир киши ҳалок бўлган, электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда, вилоят бўйича камида 110 минг хонадон газсиз қолган.
Шамолдан жабр кўрган ҳудудлар ичида вилоятнинг Олот тумани ҳам бор. @davletovuz каналида эълон қилинган суратларда тумандаги шамол ва у билан бирга келган кучли ёғингарчилик уйларнинг томларини учириб юборгани, дарахтларни қўпориб, даладаги экинга зарар етказганини кўриш мумкин.
Мавзуга доир:
- Бухорода кучли шамол оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди
- Видео: Бухоро ва Навоийга ёпирилган кучли шамол ва унинг оқибатлари
- Кучли шамолдан сўнг Бухоро, Навоий, Сирдарё ва Самарқанддаги салкам 140 минг хонадон газсиз қолди
- Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидаги ёмғир аралаш кучли шамол туфайли электр таъминоти вақтинча ўчирилди
Изоҳ (0)