Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Англиялик эркак дўсти билан видеоалоқа орқали гаплашиб, унинг коронавирусдан вафот этишидан сақлаб қолди, деб хабар берди Daily Mail.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Англиянинг Ливерпуль шаҳрида яшовчи 57 ёшли Дерек Кэмпбелл ўзини ёмон ҳис қилди. Унда йўтал ва қулоқ оғриғи бошланди. Шифокорлар эркакка нафас олиши қийинлашмагунга қадар ўзини яккалаб, уйда даволанишни тайинлади.

Кэмпбелл Австралиядан қўнғироқ қилган қизига касаллигини айтмаган. Кейин унинг иссиғи кўтарилиб, ҳид билиш қобилияти йўқолди, галлюцинация бошланди.

Кэмпбеллга видеоалоқа орқали қўнғироқ қилган яқин дўсти Терри Жонсон унинг аҳволи ёмонлигини кўриб, зудлик билан тез ёрдам чақирган.

Касалхонада Кэмпбеллга коронавирус ташхиси қўйилган. Унинг аҳволи шу қадар ёмон эдики, шифокорлар эркакни беш кунга сунъий кома ҳолатига тушириб қўйган.

Унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун уч ҳафта курашишди. Ҳозирда Кэмпбеллнинг аҳволи яхши, унга уйга жавоб берилган. Эркак ҳаётини сақлаб қолгани учун дўстига миннатдорчилик билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади