Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Япониянинг Исехара шаҳридаги Токай университети олимлари нельфинавир препарати (COVID-19 инфекциясини уйғотувчи) SARS-CoV-2 коронавирусининг бўлинишини тўхтатиши мумкин, деган хулосага келди. Тадқиқот натижалари bioRxiv порталида эълон қилинган.

Фото: Reuters

Нельфинавир антиретровирусли препарат бўлиб, ундан ОИВни даволашда бошқа шу каби дорилар билан бирга фойдаланилади. Япониялик олимлар тўққизта шундай дориларни ўрганиб чиқди ва нельфинавир ҳатто энг кичик дозада қўлланилганда ҳам коронавирус патогенининг репликациясини тўхтата олишини аниқлади.

Хабарда айтилишича, олимлар ушбу препаратни коронавирусга қарши самарали дорилар рўйхатига киритишни тавсия қилди. Бироқ, шу билан бирга, коронавирусни даволаш учун тасдиқланган восита ҳали мавжуд эмаслиги, шунинг учун вирусга қарши самарали препаратлар синовдан ўтказилиши кераклигини таъкидлаган.

Аввалроқ Россияда коронавирусга қарши кураш учун 3 турдаги дори ишлаб чиқилгани, АҚШда коронавирусни безгакка қарши дорилар билан даволашга рухсат берилгани, Ўзбекистонда коронавирусни даволашда фойдаланилаётган препарат номи маълум қилинганди.

Жонс Ҳопкинс маълумотларига кўра, айни пайтда дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1 миллион 860 мингдан ошган, қарийб 115 минг киши вафот этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар