Франциялик шифокорлар коронавируснинг тери касаллигига боғлиқ янги белгиларини маълум қилди. Бу борадаги ҳисобот Дерматолог-венерологларнинг миллий иттифоқи (SNDV) сайтига жойлаштирилган.
Тўрт юздан ортиқ мутахассислардан иборат тиббиёт ходимлари ҳамжамиятининг маълум қилишича, COVID-19 билан касалланганлар терининг тез-тез қизариши, эшак еми ва ёлғон белгили совуқ қотишдан шикоят қилган. Экспертларнинг сўзларига кўра, бу каби хулосаларга вирусли инфекцияга чалинган бир қанча ҳолатларни таҳлил қилиш натижасида келинган. «Биз тиббиёт ҳамжамиятини мутахассислар коронавирусга чалинган янги беморларни тезроқ аниқлаши учун огоҳлантирмоқдамиз», — дейилади SNDV хабарида.
Шифокорлар шу каби белгилар кузатилаётган фуқароларни тиббиёт муассасаларига мурожаат қилишга чақирди. Уларнинг сўзларига кўра, теридаги муаммолар COVID-19 белгилари бўлмаса-да, ушбу касалликни барибир даволаш керак.
Расмийлар SNDV’нинг ҳисоботига муносабат билдирди. Франция соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Жером Саломон ҳозирча коронавирус ҳолатларида дерматологик белгиларни кўрсатиши мумкин бўлган бирорта илмий изланишни билмаслигини таъкидлаган. Шу билан бирга, Саломон янги белгилар вируснинг мутацияси сабаб очилган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)