Голливудда шундай жуфтликлар борки улар битта учрашувдан кейин ҳаётини боғлашга қарор қилган. «People talk» нашри ана шундай машҳурлар ҳақида маълумот берди.

Кети Ҳолмс ва Том Круз

Фото: «People talk»

Жуфтлик ўртасидаги муносабатлар ҳақида 2005 йилда миш-мишлар бошланганди, орадан 7 ҳафта ўтар-ўтмас қизларнинг ёқимтойи бўлган Том Кетининг қўлини сўраган. Улар 2006 йилда турмуш қурган ва Сури исмли қизалоқ дунёга келган, аммо ҳаммаси эртаклардаги сингари бахтли якун билан тугамади. Тез бошланган муносабатлар тез ниҳоясига етди ва 2012 йилда жуфтлик ажрашиши ҳақида эълон қилди.

Бритни Спирс ва Кевин Федерлайн

Фото: «People talk»

2004 йилда, танишганидан 3 ой ўтиб унаштирилган Бритни ва Кевин 2007 йилда муносабатларига нуқта қўяди. Ҳар жуфтлик ажралганида бир томон кўпроқ ўзига келиши қийин бўлади ва бу Бритни эди. Орадан бир неча йил ўтса ҳам ўзига кела олмаган хонанда сезиларли даражада вазн ташлайди, нарко-қарамликдан қийналади.

Анжелина Жоли ва Билли Боб Торнтон

Фото: «People talk»

Анжелинанинг шахсий ҳаётига назар ташлаб, кўп бора севилган ва муносабатлари узоқ давом этмайдиган актриса эканини билиш мумкин. Айни дамда Брэд Пит билан ажрашган Голливуд юлдузи, Билли Боб Торнтон билан танишганидан 2 ой ўтибоқ, унаштирилганди. Лекин 2003 йилда ҳаммаси тугаган.

Ариана Гранде ва Пит Девидсон

Фото: «People talk»

2019 йилда хитлари билан Billboard рейтингида етакчилик қилган Ариана Гранде 2018 йилда Пит Девидсон билан илк учрашувидан 1 ой ўтибоқ унаштирилади. Аммо орадан кўп ўтмай жуфтлик ажралади.

Приянка Чопра ва Ник Жонас

Фото: «People talk»

Jonas Brothers гуруҳининг қўшиқчиси бўлган Ник 2018 йилда муносабатлари бошланганидан 2 ой ўтиб Болливуд юлдузи Приянка Чопранинг қўлини сўрайди. Шу йилнинг кузида жуфтлик турмуш қурган.

Жорж Клуни ва Амаль Аламуддин

Фото: «People talk»

Нима учундир Жоржнинг мухлислари бўйдоқлигича қолиб кетади деб ўйларди. Аммо 2014 йилда Амаль билан 6 ойлик танишувдан сўнг турмуш қуришни таклиф қилгани, мавжуд фикрларни ўзгаришига сабабчи бўлди. Айни вақтда жуфтликнинг Элла ва Александра исмли фарзанди бор.

Ҳлои Кардашьян ва Ламар Одом

Фото: «People  talk»

Ушбу жуфтлик ўртасидаги муносабатлар яшин тезлигида тезлашиб кетган. Илк учрашувдан 1 ой ўтиб унаштирилган жуфтлик унаштирувдан бир неча кун ўтар-ўтмас турмуш қурган. Тез бошланган муносабатларнинг охири бахайр бўлмади: юлдузлар юз кўрмас бўлиб ажрашиб кетган.

Риз Уизерспун ва Жим Тот

Фото: «People talk»

Жуфтлик, 2010 йилда дўстларининг тўй маросимида танишади, бир ой ўтиб унаштирув, ундан икки ой ўтиб эса Калифорнияда тўй қилиш ҳақидаги хабар эълон қилинади.

Кейли Куоко ва Райан Свитинг

Фото: «People talk»

Улар 2013 йил танишганидан 3 ой ўтиб унаштирилади. Кейинроқ турмуш қурган жуфтлик 2016 йилда ажрашади.

Ким Кардашьян ва Крис Хамфрис

Фото: «People talk»

Илк танишувдан 3 ой ўтиб унаштирув ҳақида маълум қилган юлдузлар муносабати 72 кун, яъни Кардашьян хоним Кане Уэст билан ҳаётини боғлашни истагунига қадар давом этади.

Жастин Биэбер ва Ҳейли Болдуин

Фото: «People talk»

2016 йилда муносабатларини бошлаб кейинроқ дўст бўлиб қолишга келишган жуфтлик 2018 йилда яна топишиб олади. Июлдаги унаштирув 18 сентябрдаги тўй маросими улар ўртасидаги муносабатларнинг жиддий эканидан дарак беради.

Эмили Ратаковски ва Себастьян Беар-Макклард

Фото: «People talk»

Икки ойлик муносабатлардан кейин жуфтлик унаштирилади ва 2018 йил февралда турмуш қуради.