Италияда 104 ёшли аёл коронавирусдан соғайган энг кекса киши бўлди, деб ёзади Daily Mail.

Фото: Daily Mail

Ада Зануссо 17 март куни касал бўлиб қолган эди. 104 ёшли аёлда тана ҳароратининг кўтарилиши, нафас олишнинг қийинлашиши кузатилган.

Италиялик аёлнинг ўғли онаси ўзини яхши ҳис этаётгани, ўрнидан туриб, стулга ўтираётганини айтган.

Аёл яшайдиган қариялар уйида 20 киши коронавирусдан вафот этган.

Аввалроқ хитойлик ва эронлик 103 ёшли аёллар ҳам коронавирусдан тузалган эди.