Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятининг Данғара туманига ҳам янги ҳоким тайинланди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов.

Шуҳратжон Тожиҳакимов.

Шуҳратжон Тожиҳакимов.
Фото: «Дарё»

4 апрель, шанба куни, халқ депутатлари Данғара тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев раҳбарлигида ўтган сессияда ташкилий масала кўрилиб, Шуҳратжон Тожиҳакимов Данғара тумани ҳокими этиб тайинланган.

Ушбу тайинловга қадар Шуҳратжон Тожиҳакимов Ёзёвон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Аввалроқ Данғара тумани ҳокими Саидмурод Аминжонов вилоят ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди.

Шу кунга қадар Данғара туманида Ўзбекистон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Абдуллаев ҳоким вазифасини бажариб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, бугун вилоятнинг Қувасой ва Марғилон шаҳарларида ҳам ҳокимлар ўзгарган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия президентлигига номзод Дўғу Перинчек сайловда ғалаба қозонса, мамлакатни НАТОдан чиқаришга ваъда берди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 март куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Спорт
Криштиану Роналду терма жамоалар миқёсида иккита тарихий рекорд қайд этди