Қашқадарёда Spark ва «Зил-130» юк машинаси ўртасида содир бўлган тўқнашув оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.
Таъкидланишича, 4 апрель, шанба куни, соат 00:50 ларда 28 ёшли Spark ҳайдовчиси Муборак туманининг ўтувчи «4П-96» автомобиль йўлининг 3-километрида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, «Зил» билан тўқнашув содир этган.
ЙТҲ оқибатида Spark автомашинаси ёниб кетиб, ҳайдовчи ва унинг йўловчилари, 27 ёшли Б.Д. ва 26 ёшли А.М. ҳодиса жойда вафот этган.
Мавзуга доир: Термизда Lacetti ва Matiz тўқнашди. Қурбонлар бор