• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Фан томонидан барбод қилинган беш ирқий стереотип: асосланмаган қизиқарли фактлар

    Кўпчиликнинг тушунчасида замонавий жамият ичида кенг тарқалган ва ҳеч қандай илмий асосга эга бўлмаган ирқий мансубликка оид шаклланиб қолган бир неча стереотиплар мавжуд. BBC’нинг илмий-оммабоп материаллар рукнида бўлмағур мифларга қарама-қарши қўйилувчи бешта факт ҳақида эълон қилинган мақолани «Дарё» таржима кўринишида диққатингизга ҳавола этади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Одамларда турли манбалар, асосан, маҳаллий-маданий ўтмиш, шахсий кузатишлар ва бошқа омиллар таъсирида шаклланиб қолган ирқий мансубликка оид ғализ қарашлар — мифлар мавжуд. Бундай тушунчаларнинг илмий асосга эга эмаслиги ва айниқса, генетика фани исботлаган илмий фактларга зид эканидан эса ўша одамлар бехабар бўлади.

    Масалан, деярли ҳаммамиз эшитган ва тушунчаларимизга сингиб қолган шундай мифлар бор: яҳудийлар пул топишни яхшироқ билади ёки қора танлилар мусиқий ритмни яхшироқ ҳис қилади ёхуд Осиё ирқига мансуб одамлар математикани яхшироқ тушунади ва ҳоказо.

    1-миф. Қора танли ва оқ танли одамларда ДНК бир-биридан катта фарқ қилади

    Ундай эмас! Қора танлиларда, шунчаки, теридаги меланин пигменти кўпроқ холос. Меланин теридаги асосий пигмент бўлиб, у одамларни Қуёш нурларидан ҳимоя қилади. Меланин Қуёшдан тўғридан-тўғри етиб келаётган ультрабинафша нурларини тутиб қолади. Агар терида шу функция бажарилмаса, ультрабинафша нурлари организмдаги фолий кислотаси (витамин B9)ни парчалаб ташлайди. Бу витамин организмдаги энг асосий витаминлардан биридир.

    Организмда меланин ишлаб чиқарилишига сабаб бўлувчи биокимёвий реакцияларда кўплаб генлар иштирок этади. Генларнинг табиий хилма-хиллиги одамлардаги тана териси рангини белгилайди. Шунга кўра, одам ирқлари ичида қора ва оқ танлилар генетикасида бу жиҳатдан ҳеч қандай фарқ йўқ.

    Биринчидан, дунёдаги барча одамларда ДНК деярли бир хил. Барча ирқдаги одамларнинг ўзаро генетик тафовути жуда кам. Бу фактнинг асоси шундаки, башарият Африкадаги умумий аждоддан тарқалган. Бошқа тарафдан яна бир нарсани айтиш мумкинки, Африка қитъасидаги турли халқларга мансуб қора танли одамларнинг ўзидаги генетик тафовутлар, қора танли одамларнинг дунёнинг исталган бошқа еридаги оқ танли одам билан генетик тафовутидан кўра кўпроқдир!

    Масалан, Жанубий Африка Республикасида яшовчи иккита қўшни қабиладаги қора танли одамларнинг генетик тафовути ҳинд ёки рус одами генетик тафовутидан кўра каттароқ бўлиши мумкин. Шунга кўра, одамларни териси рангига кўра, қора, оқ ёки қизил танли дейиш — бу уларни фақат ташқи омилларга кўра фарқлашдан бошқа нарса эмас. Тери ранги, одамнинг генетик ўхшашлиги ёки фарқига нисбатан ҳеч қандай ишора беролмайди!

    2-миф. «Тоза ирқ» мавжуд

    Баъзи халқ ёки элатларнинг маданий ва географик жиҳатдан узоқ вақт изоляцияда қолиб кетгани туфайли улар бошқалардан генетик фарққа эга бўлиб қолгандек туюлади ва бу фарқни энди инкор қилиб бўлмайди, дейилади. Лекин тарих ва генетика фанлари мутлақо бундай деб ҳисобламайди. Тарих шундайки, бирор-бир халқнинг бир жойда шу даражада узоқ изоляцияланиб қолиши юз бермаган. Ҳеч бир халқ мутлақ турғун ҳаёт кечирмаган.

    Башарият тараққиёти — динамик жараён ва бутун тарих давомида халқлар жойдан жойга кўчиб, ўзаро аралашиб борган. Баъзан бундай кўчишлар ва аралашишлар жуда қисқа вақт ичида, ялпи миқёсда ва ёппасига содир бўлган. Баъзан, муайян халқлар бир ҳудудда бир неча ўн йиллаб турғун яшагани учун уларда ўзига хос географик ва маданий мансублик юзага келгандек туюлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шунга қарамай, «ирқий тозалик»ка даъво қилаётган исталган одамнинг шажараси суриштирилса, унинг бирор аждоди Африкадан ёки Яқин Шарқдан бўлиб чиқади. Исталган орий ирқ даъвогарининг келиб чиқиши Ҳиндистондан, Узоқ Шарқдан ҳамда Африкадан бўлган аждоди мавжуд. Шунга кўра, «ирқий тозалик» — бу одамлар ўзи ўйлаб топган фантазиядан бошқа нарса эмас. Ҳеч бир одамнинг «қони тоза» деб айтиб бўлмайди. Ҳамманинг қонида жуда кўплаб халқларга мансубликка ишора қилувчи аралаш қон оқмоқда.

    3-миф. Англия — инглизлар учун!

    Замонавий дунёда муҳожирлик шу қадар кенг ёйилдики, кўплаб мамлакатлар ҳудудида бошқа давлатлардан келиб яшаётган мигрантларни учратиш мумкин. Шу сабабли, мазкур мамлакатларнинг маҳаллий аҳолисида баъзида муҳожирларга нисбатан муросасизликка дуч келинади. Афсуски, сўнгги йилларда рўй берган бир неча сиёсий инқирозлардан кейин дунё бўйлаб муҳожирлар оқими кескин кўпайди ва уларга нисбатан бундай ёқимсиз муносабат ҳам яққолроқ намоён бўлмоқда.

    Масалан, 2020 йилнинг 19 февралида Германиянинг Ханау шаҳрида ультра-ўнгчилар вакиллари мигрантларга қарата ўт очди. Уни уйиштирган радикал ультра-ўнгчи кимса ирқчилик ва миллатчилик кайфиятидаги немис фуқароси бўлиб, мигрантларни мамлакатдан ҳайдаш тарафдори эди.

    Одатда, бундай миллатчиларнинг «Германия — немислар учун!» ёки «Франция — французлар учун!» қабилидаги умумий бир чақириғи бўлади. Бундай кимсалар оғзидан, одатда, муҳожирлар «уйингга жўна!», «туёғингни шиқиллат!» қабилидаги оғир гапларни эшитиб юради.

    Аслини олганда, Франция, Германия, Туркия, Италия сингари мамлакатларда миграция ҳар доим мавжуд бўлган. Бошқа исталган мамлакатларда ҳам миграция жараёни тўхтовсиз рўй бериб турган. Масалан, Британия ороллари бундан 7 500 йил муқаддам, қитъадан ажралган пайтдан бери муттасил равишда мигрантларга дуч келади.

    1066 йилда британ оролларини норманнлар эгаллаб олишидан аввалроқ у ерга викинглар, англлар, сакслар, хуннлар ва бошқа халқлар бориб ўрнашди. Уларгача ҳам оролларни римликлар бошқарган эди. Албатта, римликлар ўзи ҳам қандайдир «қони тоза» миллат бўлмаган, балки Саҳрои Кабирдан тортиб Яқин Шарққача бўлган бутун бошли Ўрта Ер денгизи бўйи ҳудудлари аҳолисидан иборат халқ бўлган.

    Улардан ҳам аввал, тахминан, 4 500 йил муқаддам эса Британияда у ерга ҳали қуруқлик орқали ўтиб олган, асосан, ҳозирги Нидерландия ҳудудидан кириб келган майда деҳқончилик қабилалари яшаган. ДНК таҳлилларига кўра, ўша пайтдаги Британия аҳолисининг териси хиёл жигарранг, кўзлари ва сочлари эса қора рангда бўлган. Улардан олдин эса бу ерларда бутунлай қора танли аҳоли яшаган ва улар, асосан, териб-термачилаб ҳаёт кечирган. Шу сабабли ҳам «Англия — инглизлар учун!» сингари радикал ибораларни қичқираётганлар айнан қайси инглизларни айтишаётганини ўйлаб кўриши керак.

    4-миф. Одамнинг «қони тоза» эканини ДНК-тест орқали аниқласа бўлади

    Одамлар ўз шажараси тарихи билан қизиқади. Бу борада, айниқса, ирқчи ва миллатчи одамлар кўпроқ «ўралашишади». Бундай одамлар ДНК-тестлар харид қилиб, ўзларининг 100 фоиз қони тоза одам эканини исботлашга уринади. Лекин бу мантиқ фалаж мантиқдир.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    ДНК-тестлар оила тарихи ва шажара ҳақида сизга нимадир қизиқ нарса сўзлаб бериши мумкин. Бу қариндошчиликни аниқлашда, мисол учун, йўқолиб қолган ака-укаларни топишда ёрдам беришда қўл келади. Шунингдек, оталикни аниқлашда ва боланинг биологик ота-онасини топишда ёрдам беради.

    Лекин бу борада табиатнинг ўзи томонидан белгилаб қўйилган аниқ чекловлар ҳам мавжуд. Гап шундаки, вақт ўтиши билан авлодлар ДНКсида узоқ ўтмишдаги аждодларнинг белгилари аста-секинлик билан йўқолиб боради. Бир неча авлоддан кейин, масалан, чеварангизнинг чеварасида сиздаги генетик белгилар умуман йўқолиб кетиши тайин. Авлодлар довони оша бундай йўқотилган генетик белгилар ҳам ортиб боради ва аксинча, авлодлар ўзига хос бўлган бошқа белгиларга эга бўлиб боради.

    Ирсият фани шуни таъкидлайдики, одамда аждодлари генининг фақат ярмисигина сақланиб келар экан ва бу ҳам узоғи билан ўн биринчи аждоднинг генини ўзида тутар экан холос. Шунга кўра, сизнинг ҳатто нисбатан яқин ўтмишда — атиги XVII асрда яшаб ўтган бобокалонингиз билан ҳам ирсий қариндошлигингиз топилмай қолиш эҳтимоли бор. Яъни у билан сизнинг ўхшашлигингиз исталган бошқа бегона одам билан ўхшашлигингиздан кўра кўпроқ бўлмайди.

    5-миф. Қора танлилар яхшироқ югуради

    Бу миф сўнгги олимпиада кўрсаткичлари туфайли юзага келди. Ҳақиқатан ҳам, олимпиадада охирги марта оқ танли спортчи 100 метрга югуриш мусобақасини ютганига бу йил 40 йил тўлади. Сўнгги марта 1980 йилги олимпиадада британиялик Аллан Уэллс бу йўналишда олтин медал олган эди.

    Ўшандан бери барча мусобақаларда фақат қора танли спортчилар бу шоҳсупани эгаллаб келяпти ва ҳеч кимга бермаяпти. Шу сабабли ҳам қора танли кишиларнинг ирқий мансублиги бу борада устунлик бермоқда, деган янглиш фикр одамларда шаклланиб улгурди. Бироқ югуриш мусобақасида ғолиб чиқиш учун ирқий мансубликдан кўра, физиологик ва жисмоний ўзига хосликлар каттароқ аҳамият касб этади.

    Бунда юрак фаолияти самарадорлиги, ўпка ҳажми, организмда кислороднинг ютилиши кўрсаткичи ва мушакларнинг тикланиш жараёни асосий ҳисобланади. Буларнинг барчасини эса тобланиш, чиниқиш ва режали жисмоний тайёргарлик орқали исталган миллат ва ирққа мансуб одамда шакллантириш мумкин.

    Бундай кўрсаткичлар, айниқса, физиологик параметрлар одам генетикаси асосида яхши ўрганилган ва спортчиларни тайёрлашда бундай тадқиқот натижаларидан фойдаланиб келинмоқда. Лекин спортда ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган абжирлик, зийраклик, тўғри координация сингари жиҳатлар мавжудки, уларнинг генетик-физиологик алоқаси борасида олимларда тайинли тушунчанинг ўзи йўқ.

    Спортда жуда муҳим бўлган яна бир жиҳат — психологик барқарорлик деган нарса бор. Масалан, қатъият, диққатни жамлай билиш, ирода, таваккалчиликка бора олиш сингарилардир. Буларни ҳам одамнинг ирқий ва ирсий мансублиги билан алоқаси йўқ ва у кишининг қандай тарбия кўрганидан келиб чиқадиган фазилати бўлади.

    Қора танлиларнинг югуриш мусобақаларида яхшироқ натижа қайд этаётганига қайтадиган бўлсак, олимларда бу борада ACTN3 номли геннинг аҳамияти бўлиши мумкин, деган фикр мавжуд эди. Лекин тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бундай геннинг қора танли ва оқ танли спортчилардаги учраш эҳтимоли атиги 16 фоиз фарққа эга экан холос. Бу қора танлиларнинг нима учун охирги пайтда спринт пойгаларида ва югуриш мусобақалардаги илғорроқ натижалар қайд этаётганига тайинли изоҳ бўлолмайди.

    Агар 16 фоиз фарқ уларга устунлик беряпти, деб хулоса қилишга шошилаётган бўлсангиз, хато қиласиз. Бу қора танли спортчиларнинг устунлигини ифодаласа, унда дунёда ҳеч бўлмаса, ҳар 5 нафар қора танли энг кучли спортчига пропорционал миқдорда, камида бир нафардан унга тенг кучли оқ танли рақиб тўғри келиши керак эди. Лекин оқ танли кучли спортчилар ҳам бундан кўп ва миф ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди.

    Музаффар Қосимов тайёрлади

    30.03.2020, 21:09   Изоҳ (0)   30292
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

    26.03.2020, 20:33

    Коронавирусга қарши вакцинани яратиш учун 20 мингдан ортиқ кўнгилли ўзига вирус юқтиришга рози бўлди

    21.03.2020, 23:58

    Россияда коронавируснинг тўртинчи тести ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди

    17.03.2020, 09:59

    Коронавируснинг янги турга эволюциялашгани маълум қилинди

    05.03.2020, 07:22

    Олимлар кислородсиз ҳам яшай оладиган сирли мавжудотни топди

    26.02.2020, 12:07

    Россиялик олим қишнинг илиқ келгани чивинлар йўқолиб кетишига сабаб бўлиши мумкинлигини айтди

    07.02.2020, 20:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43

    Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қимматлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 11:16

    Трамп Германияга рус гази ўрнига Американикини таклиф қилди

    Дунё | 7 июн, 11:05

    Бир соатга ҳам етмайди: атир ифори узоқ сақланмаслигига 4 та сабаб

    Аёллар саҳифаси | 7 июн, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.