Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклар баҳор-ёз фаслининг энг асосий трендларидан бири. 1920 йилларда самолётларни синовдан ўтказувчи ҳарбий генерал Жон Макриди Bausch & Lomb компаниясига юқори баландликда қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи, самолёт кабинасида фойдаланиш учун қулай бўлган кўзойнак ясашга буюртма беради ва шундан кейин «авиатор» кўзойнаклари оммалаша бошлайди.

Ингичка металли гардишдан иборат мазкур кўзойнак модели айниқса 70-йилларда оммалашади. Орадан 50 йил ўтиб эса яна ўша урф трендга кирди, яъни «авиатор» кўзойнаклари баҳор-ёз мавсумида долзарб ва талабгир аксессуарлардан бирига айланиши кутилмоқда.

Фото: Vogue

Ушбу модел қандай услубда кийиниш ёки юз шакли тузилиши қандай бўлишидан қати назар, аксари кишиларга мос тушади ва street style’нинг асосий аксесуарларидан бири ҳисобланиб ҳеч ҳам урфдан қолмайди.

Фото: Vogue

Фото: Vogue

Фото: Vogue

Фото: Vogue

Фото: Vogue

Фото: Vogue