Эрталаб «Нонуштага нима тайёрласам экан?» деган савол кўпчилик бекаларни ўйлантиради. Lifehacker 5 дақиқада микротўлқинли печда тайёрланадиган омлет рецепти билан бўлишди.

Фото: Lifehacker

Керакли масаллиқлар:

  • Тухум — 2 та
  • Сут— 3 ош қошиқ
  • Туз — таъбга кўра
  • Мурч— таъбга кўра
  • Кўкат— таъбга кўра
  • Помидор — яримта
  • Булғор қалампири — яримта
  • Сариёғ— бир бўлакча
  • Пишлоқ — 50 грамм

Хоҳишингизга қараб колбаса ҳам қўшсангиз бўлади

Тайёрланиши:

  • Тухумни чақиб, идишга соламиз. Вилка ёрдамида кўпиртириб, туз, мурч, майдалаб тўғралган кўкат ва сабзавотларни соламиз. Колбасани ҳам аралаштирамиз.
  • Омлетни соладиган идишга сариёғ суртиб, унга аралашмани жойлаймиз.
  • Микротўлқинли печда ўрта даражада 4 дақиқа пиширамиз. Сўнг омлетни олиб, устига қирғичдан ўтказилган пишлоқни сепамиз ва яна бир дақиқага печга соламиз.
  • Агар омлет юмшоқроқ пишишини истасангиз, уни аввал икки дақиқа печда пишириб, кейин олиб пишлоқ сепиб, сўнг яна икки дақиқа печда қолдиринг.

Ёқимли иштаҳа!