Nokia компанияси ўзи ишлаб чиқарган Nokia 5310 тугмали телефони нархини маълум қилди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Кадр: Nokia

Компания сайтида айтилишича, янги телефоннинг нархи 51 доллар.

Телефон ўзининг дастлабки кўринишини сақлаб қолди. Унинг экрани ҳажми 2,4 дюйм, 8 мегапикселли камераси бор.

Шунингдек, янги телефон XpressMusic линиясидаги барча гаджетларда бўладиган мультимедиа тугмаларига ҳам эга.

Янгиланган Nokia 5310’нинг оригинал модели 2007 йилда илк марта ишлаб чиқарилган.