Қарши шаҳрида 24 март куни соат 20:00 ларда Lada Samara ҳайдовчиси содир этган ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Ҳайдовчи Ж.А. Lada Самара («ВАЗ-2109») машинасида Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Каманди кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётиб, ўзидан олдинда велосипедда ҳаракатланиб кетаётган А.Х.ни уриб юборган.

Оқибатда велосипедчи тан жароҳатлари оғирлиги сабабли шифохонада вафот этган.

Аввалроқ Сурхондарё ва Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир пиёда ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.