Узоқ давом этган касалликдан сўнг 26 март куни Ўзбекистон халқ шоири Охунжон Ҳакимов 86 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Фото: «Arboblar.uz»

Маълумот учун, 1934 йилда туғилган Охунжон Ҳакимов Фарғона давлат педагогика институтини тугатган. Вилоят ва республика марказий газеталарида, «Меҳнат ва турмуш» журналида фаолият кўрсатган. Унинг йигирмадан ортиқ шеърий тўпламлари ва бир қатор қиссалари яратилган.

Шоирнинг «Илҳом водийси», «Фарғона рубоийси», «Ватан қасидаси», «Лирика», «Достонлар», «Кўзларингни ўзи қора», «Қизлар хаёл сурсалар» каби шеърий тўпламлари машҳур.

Охунжон Ҳакимов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган. 2006 йилда «Ўзбекистон халқ шоири» унвони берилган.