Россиянинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Никола Влашич фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин.

Фото: Twitter

Defensa Central нашрининг хабар қилишича, мадридликлар ярим ҳимоячиси Лука Модрич ватандошини «Реал»га тавсия қилган. Хорватиялик футболчи жамоани тарк этганидан кейин Влашични ўзига ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бироқ 34 ёшли футболчи «Реал»дан ҳали бери кетмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Влашич 2018 йили Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида «Реал»га қарши кечган баҳсда (0:1) ЦСКАнинг ғалабасини таъминлаганди.

Жорий мавсум 22 ёшли футболчи клуб миқёсида 30 ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 6 та самарали узатма муаллифига айланди. Унинг «армиячилар» билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!