Вьетнамлик блогерлар картон қоғозидан Bugatti Chiron моделини ясади. YouTube’га жойлаштирилган видеороликка кўра, рамага қоғоз панеллар қотирилган, двигатель ўрнига эса велосипеднинг занжирли узатмасидан фойдаланилган.

Кадр: YouTube

NHET TV канали муаллифлари кўнгилхушлик учун картондан супер ва гиперкарлар ясаш билан шуғулланади. Масалан, Bugatti Chiron металл трубалар бирлашмаси ва каркас профилга «кийдирилган» картон кузовдан иборат. «Машина»нинг ташқи кўринишидан икки эшикли француз моделини бемалол ажратиб олиш мумкин, ахир унинг энг муҳим жиҳатлари сақланиб қолган: кузов остидаги радиатор панжараси, фаралар тузилиши ва ён томондаги C-симон қирқимлар.