Пазандалик соҳасидаги экспертлар тухум пиширишда энг кенг тарқалган 8 та хатони санаб ўтди, деб ёзади «Белновости».

Фото: «Белновости»

Тухумни қайнаётган сувга солиш

Тухум муздек музлатгичдан олиниб, дарҳоол қайноқ сувга солинса у ёрилиб кетади. Бундан ташқари, пишганидан кейин уларнинг пўстини тозалаш қийин бўлади ҳамда бемаза чиқади.

Пичоқни нотўғри ишлатиш

Тухум пўстлоғи уни турли зарарли микроорганизмлардан ҳимоя қиилиб туради. Агарда сиз тухумни ёраётиб, пичоқни ичига тиқиб олсангиз маҳсулотга турли зарарли микроорганизмлар тушиши хавфи пайдо бўлади.

Нотўғри идиш

Омлет тайёрламоқчи болсангиз чўян товадан фойдаланманг. Бундай идиш тухум пишириш учун умуман мос эмас. Чўян идиш тухум мазасини бузади. Бундан ташқари, тухум чўян идишга ёпишиб кетиши мумкин.

Кўп тухумни кичкина идишда қайнатиш

10 та тухумни кичкина кастрюлада қайнацангиз, жой торлиги туфайли уларнинг ярми пишиб, ярми хомлигича қолиши мумкин. Шунинг учун кўпроқ тухум учун каттароқ идиш танлаш мақсадга мувофиқ.

Пишган омлетни газ устида қолдириш

Омлет тайёр бўлиши билан уни дастурхонга тортишга одатланинг. Агар тухум газ устида қолиб кетса, у қуриб, бемаза бўлиб қолади.

Тухум иссиқлигида уни пўстидан тозалаш

Агар тухум қайнаб чиқиши билан уни тозалашга одатланган бўлсангиз, унда тухумнинг камида ярмини исроф қилар экансиз. Чунки бундай шароитда тухум оқи пўстидан ажралмайди. Тухумни совитиб, кейиин арчиган маъқул.

Нотўғри танланган даража

Омлет баланд оловни ёқтирмайди. Агар тухумли таом мазали чиқсин, десангиз газни пасайтиринг.

Пишган тухумни қайноқ сув ичида қолдириш

Мана шу зарарсиз кўринган одат ҳам тухум мазасини бузади. Шунинг учун тухум пишиб чиқиши билан уни сувдан чиқариб қўйиш керак.