Оператив штабларга 22 март ҳолатига кўра, 5800 дан ортиқ ўзбекистонлик ва 2800 дан ортиқ чет эл фуқаролари ватанга қайтишни сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Жаҳонгир Худайхўжаев UzReport каналидаги брифингда маълум қилди.

Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Жаҳонгир Худайхўжаев.

Фото: «Дарё»

Россия, Туркия, Миср, Ҳиндистон, Малайзия, Кореядан 7 та чартер рейслари орқали жами 1750 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилиб, 14 кунлик карантинга олинган. Турли йўналишларда чартер рейслари ташкил этиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Республика махсус комиссиясига фуқароларни мамлакатга қайтариш бўйича авиарейсларни ташкиллаштиришга кўрсатма бергани, комиссия Ўзбекистонга парвоз қиладиган чартер рейслар жадвалини тузиб чиққани ҳақида хабар берилганди.