Японлар узоқ умр кўриш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради, ушбу миллат вакиллари ўртача 83 ёшгача яшайди. Бундан ташқари, японлар неча ёшда бўлишидан қатъи назар қандай қилиб ҳамиша ёш кўриниши кўпчилик учун қизиқ ҳисобланади. Қуйида эътиборингизга япон аёллари ёш кўринишининг 7 сабабини ҳавола этамиз.

Фото: Google Images

Сабзавот ва ёрмалар япон таомларининг асосини ташкил этади

Япон аёл ва қизларининг қомати келишганининг сабаби уларнинг овқатланиш рациони билан боғлиқ. Таомномасига назар ташланса, сабзавот, мева ва дуккакли, денгиз маҳсулотлари хусусан, балиқ, гуруч ўрин олганига гувоҳ бўлиш мумкин. Энг асосийси, япон ошхонасига мансуб таомларга туз ва мурч қўшилмайди, унинг ўрнига соя ва ўсимлик ёғидан тайёрланган зираворлар ишлатилади.

Фото: Google Images

Болаликдан тўғри овқатланишга эътибор қаратилади

Японлар фарзандларига ёшлигидан табиий маҳсулотлардан тайёрланган таомларни истеъмол қилиш кераклигини уқтиради. Бундан ташқари, бир кунда бола қанча миқдорда нима истеъмол қилиши кераклиги асосида таом тайёрланади.

Япон аёллари юз терисини қуёш нуридан сақлайди

Йилнинг исталган фаслида япон қиз ва аёллари ультрабинафша қуёш нуридан нозик ва сезувчан терисини сақлашга ҳаракат қилади. Ҳеч бир япон аёли кўчага қуёш нуридан ҳимояловчи крем суртмасдан чиқмайди.

Фото: Google Images

Терини парвариши японлар учун одатий ҳол

Япон фалсафасига кўра одам танаси вақтинчаликка берилган бўлиб, уни асраш ва авайлаш керак. Шунга амал қилган ҳолда аёллар терига алоҳида меҳр кўрсатади, ётишдан аввал тунги, юзни озиқлантирувчи ниқобларни қилишни канда қилмайди. Шунингдек, япон аёллари косметикаси орасида сиз турли лосьон, маска ва кремларни учратмайсиз. Бир-бирига реакция бермаслиги ва терига зарар етказмаслиги учун муайян маҳсулотлардан фойдаланилади.

Фото: Google Images

Япон аёллари эстетик процедуралардан оқилона фойдаланади

Массаж япон гўзаллик салонларида энг талабгир процедура ҳисобланади. Пилинг, инъекция ва пластик жарроҳлик амалиётларига японлар салбий қарайди. Уларнинг фикрича, бу каби процедуралар одам организми учун зарарли ва агрессив таъсир кўрсатади, вақтинчалик гўзал кўринган тана қисми бироз муддатдан кейин эски ҳолидан ҳам баттар кўринишга келиши мумкин. Унинг ўрнига табиий маҳсулотлардан фойдаланиш, жисмоний тарбия ва тоза ҳавода айланиш, тўғри овқатланиш керак, дейди японлар.

Фото: Google Images