Биз сиз учун сочларни тез ва уларга ялтироқлик, ҳажм ва ҳақиқий гўзаллик бахш этувчи соғлом қуритишнинг муҳим қоидаларини тўпладик. Хўш, сиз сочларни ювдингиз — энди эса қуритишга киришамиз.
1-қоида: сочларни эҳтиётлаб сочиқ билан сиқинг
Биринчи қиладиган ишингиз — сочлардаги ортиқча намликни кетказиш. Намлик таъсирида сочларнинг ҳимоя қатлами шишади, бу эса ўта мўртликка олиб келади ва сочлар учининг ёрилиш хавфини оширади. Шунинг учун, сув билан алоқа қанча камроқ бўлса, шунча яхшироқ бўлади.Яхшиси намликни юмшоқ, яхши шимиб оладиган микрофибрали сочиқ билан артиш керак. Сочларни артишда ҳеч қачон ишқаламанг.
2-қоида: фен ишлатишдан воз кечманг
Бу ғалати туюлиши мумкин, лекин фен ишлатиш сочларнинг саломатлиги нуқтаи назаридан — ўзи мустақил равишда қуригандан кўра анча тўғри қарор. Бунинг сабаби юқорида эслатиб ўтганимиздек: сочлар учун сув билан алоқа қанча камроқ бўлса, шунча яхшироқ бўлади.3-қоида: иссиқликдан ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланинг
Улар сочиқ билан артилган сочларга сурилади. Бундай спрей, кўпик ёки лосьонлар бир йўла бир нечта вазифаларни бажаради. Биринчидан, улар сочнинг ичидаги намликни тегишлича тақсимлайди. Иккинчидан, ҳар бир соч толасининг қуриб кетиш ёки қизиб кетиш хавфини камайтириш учун уларни ўраб туради.4-қоида: салқин ҳаво режимида қуритинг
Иссиқ ҳавонинг афзаллиги шундаки, у ортиқча намликни тез буғлантиради. Бундай тарзда қуритилган сочлар қуруқ бўлиб қолади, лекин яхши турмакланади.Юқори ҳароратнинг салбий томонлари ҳам бор: иссиқ ҳаво ортиқча намликни кетказиш билан бирга сочларнинг шикастланишига ҳам олиб келади. Бундан ташқари, тез буғлантирилган намлик соч кутикулалари қопламаларини кўтариб юборади, бу эса сочларнинг янада мўртлашишига ва хира тортиб қолишига сабаб бўлади.
Айнан шунинг учун сартарошлар фендан имкони борича салқин режимда фойдаланишни тавсия қилади.
Манба: Heroine
Изоҳ (0)