• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Коронавирус ва спорт: Қолдирилган Суперлига, бўм-бўш «Humo Arena» ва Тожикистонга қарши сир тутилган ўртоқлик ўйини

    Коронавирус пандемияси спорт бўйича кўплаб мусобақаларнинг бекор бўлишига сабаб бўлмоқда. Қуйида коронавируснинг спортга таъсири борасидаги сўнгги маълумотлар тақдим этилади.

    Фото: ПФЛ

    Фото: ПФЛ

    Ўзбекистондаги барча спорт мусобақалари бекор қилинди

    15 март, якшанба куни Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат кузатилди. Шу сабаб, 16 мартдан эътиборан барча оммавий тадбирлар қатори спорт мусобақалари ҳам қолдирилди.

    Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги қарорига кўра, Ўзбекистондаги барча спорт муассасалари номаълум муддатга ёпилди, мамлакат чемпионатлари тўхтатилди. Шунингдек, футбол бўйича Суперлига ва бошқа биринчиликлар қолдирилди.

    Тожикистон футбол федерациянинг маълум қилишича, 31 март куни Ўзбекистон терма жамоасига қарши Тошкентда ўтказилиши керак бўлган ўртоқлик баҳси бекор қилинган. Маълум бўлишича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси коронавирус сабаб мамлакатда юзага келган ҳолат туфайли шу қарорга келган.

    Қизиғи шундаки, бу ўйин ўтказилиши ҳақида аввалроқ ҳеч қаерда маълум қилинмаганди. Аслида Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоа 31 март куни ЖЧ—2022 саралаш босқичи доирасида Яманга қарши ўйнаши керак эди, бироқ мазкур баҳслар ФИФА ва ОФК қарорига кўра қолдирилганди.

    Бекор бўлаётган мусобақалар

    Футбол бўйича Бразилия чемпионати коронавирус туфайли номаълум муддатга қолдирилди. Чемпионат қачондан давом эттирилиши кейинроқ маълум бўлади. Шунингдек, Кубок баҳслари ҳам қолдирилган. 16 март ҳолатига кўра, Бразилияда 218 киши коронавирус юқтириб олган.

    Футбол бўйича Мексика ва Жазоир чемпионатлари ҳам тўхтатилди.

    Хитой баскетбол лигаси январь ойи сўнггида бекор қилинган мусобақани 2 апрелдан давом эттирмоқчи. Бу борада легионер баскетболчиларга огоҳлантириш хати юборилган. Агар спортчилар айтилган вақтда клуб тасарруфига етиб келмаса дисквалификация қилинади.

    Коронавирус туфайли юзага келаётган вазиятга бефарқ бўлаётган кам сонли мамлакатлардан бири Россия бўлиб турибди. Мамлакатда РПЛ ва КХЛ каби йирик мусобақалар давом этмоқда.

    Мавзуга доир: ФИФА клубларга футболчиларни терма жамоа сафига қўйиб юбормасликка рухсат берди

    Евро—2020 қолдириладими?

    Европада футбол бўйича мусобақалар деярли барча жойда тўхтатилди. Айни дамда ёзда ўтиши керак бўлган Евро—2020 мусобақасининг қолдирилиш масаласи бош мавзуга айланган. УЕФА бу борада 17 март, сешанба кунги йиғилишда қарор қабул қилиши хабар қилинмоқда.

    Бу масалада Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина УЕФАга мусобақани қолдиришни маслаҳат берди. Бунинг эвазига Италия ёзда А Серия ўйинларини ўтказиб олмоқчи. Аввалроқ А Серия ўйинлари 3 апрелга қадар тўхтатилганди.

    Айни вақтда Италияда коронавирусга чалинганлар сони 24747 кишига етган, 1809 нафар одам вафот этган бўлса, 2335 киши тузалишга муваффақ бўлган.

    Коронавирусга йўлиққан спорт олами вакиллари

    «Валенсия» футбол клуби ҳимоячиси Эсекел Гарай COVID-19 вирусини юқтириб олди. Футболчи бу ҳақда ижтимоий тармоқ орқали маълум қилган ва ўзини яхши ҳис этаётганини таъкидлаган.

    Шундан кейин «Валенсия» клубида яна тўртта вирус билан зарарланиш ҳолати қайд этилди. Уларнинг икки нафари футболчи — Элиаким Мангаля ва Хосе Гайя. Бу хабардан кейин «Аталанта» карантин эълон қилган. Аввалроқ жамоалар Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида ўзаро баҳс юритганди.

    Мавзуга доир: Конор Макгрегорнинг холаси коронавирусдан вафот этди

    Хоккей ҳақида

    Хоккей бўйича ВХЛ Кубогида иштирок этаётган Тошкентнинг «Humo» клуби 15 март, якшанба куни «Звезда»га қарши чорак финал баҳсини томошабинларсиз ўтказди. «Humo Arena»даги баҳсда тошкентликлар мағлубиятга учради (0:2).

    Қозоғистоннинг «Барис» хоккей клуби Гагарин Кубоги плей-оффида иштирок этишдан бош тортди. Айни дамда Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинган ва клуб раҳбарияти мусобақадаги иштирокни тўхтатиш қарорига келган. Қизиғи, КХЛнинг 60 фоизга яқин хоккейчиси мусобақа тўхтатилиши истамоқда, бироқ ташкилот бу масалани кўриб чиққани йўқ.

    Швейцариянинг «Бил» хоккей клуби бош мураббийи Антти Термяненда коронавирус аниқланди. 49 ёшли мутахассис уй карантинига олинган, клуб эса 20 мартга қадар барча машғулот ва тадбирларни бекор қилди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    16.03.2020, 18:24   Изоҳ (0)   33377
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги барча спорт муассасалари номаълум муддатга ёпилди, чемпионатлар тўхтатилди

    15.03.2020, 23:48

    РПЛ. «Ростов» ўз уйида «Локомотив»га ютқазди, Остон Ўрунов жамоаси Москва клубидан очко тортиб олди

    15.03.2020, 23:18

    Суперлига. Водий дербисида дуранг қайд этилди. «Локомотив» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    15.03.2020, 19:15

    Коронавирус сабаб Суперлига ўйинлари тўхтатилади

    15.03.2020, 16:18

    «Тайсон Фьюри хоҳласа, у билан жанг қилишга тайёрман» — Энтони Жошуа

    14.03.2020, 23:33

    «Спорт залидан ташқарида нималар рўй бераётганига умуман тушунмаяпман» — Ҳабиб Нурмагомедов

    14.03.2020, 22:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
    Audio Icon

    Отиб кетилган ёки заҳарланган – XXI асрда Россияда шубҳали тарзда ҳалок бўлган ёки ўлдирилган таниқли шахслар

    13 август, 11:35

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шерзодхон Қудратхўжани камситган блогер жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 13 август, 13:26

    “Водий дербиси”, мухлисларга тўла стадион ва сўнгги дақиқалардаги гол: “Андижон” ва “Навбаҳор” ўйинидан фотогалерея 

    Спорт | 13 август, 13:18

    Россия армияси Трамп ва Путин учрашуви арафасида фронтда олдинга силжиди — Reuters

    Дунё | 13 август, 13:12

    Ўзбекистонда қатор йўловчи поездлари тезлиги оширилади 

    Ўзбекистон | 13 август, 13:00

    Қозоғистонда Starlink расман ишга туширилди

    Дунё | 13 август, 12:51

    Apple 2017 йилдан бери илк бор iPhone нархларини оширади

    Гаджетлар | 13 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.