Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 15 март кунига белгиланган икки ўйиндан сўнг вақтинча тўхтатилади.
15 март, якшанба куни бош вазир Абдулла Арипов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. «Дарё» мухбирининг маълум қилишича, мазкур йиғилишда Ўзбекистонда оммавий тадбирлар ўтказиш вақтинча тўхтатилиши маълум қилинган.
Шу тариқа футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси, қуйи Лига ва барча ёшдаги футболчилар ўртасидаги мусобақалар вақтинча тўхтатилади.
Бу борада Профессионал футбол Лигаси расмий маълумот бергани йўқ. Суперлига 3-туридан ўрин олган 15 март кунги икки ўйин ўз вақтида ўтказилади.
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқлангани, у Тошкентда истиқомат қилувчи аёл экани, 11 март куни Франциядан қайтгани ҳақида хабар берилган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)