«Атлетико Портада Алта» футбол клуби тизимида фаолият юритувчи мураббий Франсиско Гарсия коронавирус туфайли вафот этди, дея хабар қилмоқда Marca.

Фото: Marca

Мутахассис бир неча кун аввал вирус билан зарарланганини билиб қолган. Оламдан кўз юмган пайтга у 21 ёшда эди. Гарсия клубда болалар жамоаси мураббийи сифатида ишларди.

Таъкидланишича, Гарсия аввалроқ онкологик хасталикни бошдан кечирган ва шу сабаб коронавирус унда оғир кечган. Мураббий 15 март куни Малагадаги шифохонада вафот этган. Шу билан бирга у ўлимидан бир қанча вақт олдин яхши ҳолатда бўлган ва оиласи билан мулоқот қилган.

16 март ҳолатига Испанияда 9407 нафар одам коронвирус юқтириб олган. Вафот этганлар сони 335 кишини ташкил этмоқда. 530 нафари тузалишга муваффақ бўлган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!