«Қишлоққурилишбанк» Кўкдала филиали мансабдор шахслари 2019 йилда 119 нафар фуқаро номига чиқарилган 1,4 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағларини ҳужжатларни сохталаштириб, талон-торож қилган. Мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи тумани бўлимида ўтказилган терговга қадар текширувида аниқланган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, Департаментнинг Миришкор туман бўлими ходимлари ҳам «Агробанк» Миришкор филиали бошқарувчиси Р.Ж. ва бошқа ходимлар сохта шартномалар тузиб, жами 52 нафар фуқарога ажратилган 925,1 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилганини аниқлаган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)