Давлат хавфсизлик хизмати тизимида фаолият юритаётган ҳарбий аёллар ўртасида «Тўмарис авлодлари» кўрик-танлови ўтказилди. Танлов 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, жамиятнинг асосий негизи бўлган оила қўрғонини мустаҳкам ҳимоя қилиш ҳамда аёл ҳарбий хизматчиларнинг салоҳиятларини ошириш мақсадида ташкил қилинган.
«Танлов хавфсизлик соҳасида хизмат қилаётган истеъдодли, зукко, ҳарбий тайёргарлиги юқори бўлган хотин-қизларни танлаб олишга қаратилган», – дейилади ДХХ хабарида.
Икки босқичдан ташкил топган танлов 12 шартдан иборат бўлган. Унда аёлларнинг нафақат зукколиги, балки жисмоний эпчиллиги ҳам синовдан ўтказилган.
Ғолиблар махсус диплом ва пул мукофотлари ҳамда касбий фаолиятда ва фарзандлар тарбиясида зарур бўладиган китоблар билан тақдирландилар.
Изоҳ (0)