«Дарё» интернет нашри ўзининг Telegram’даги расмий спорт каналида Ўзбекистон Суперлигаси 1-тур баҳсларининг энг чиройли голини аниқлаш учун сўровнома ўтказди.
Канал ўқувчилари талқинига кўра, «Насаф» ҳужумчиси Бобур Абдухолиқовнинг «Қизилқум» (3:1) дарвозасига киритган иккинчи тўпи 1-турнинг энг чиройли голи номига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, қуйидаги номзодлар ҳам мазкур сўровномада ғолибликка даъвогарлик қилди:
Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»)
Никита Павленко («Машъал»)
Нажмиддин Нормуродов («Машъал»)
Нурилло Тўхтасинов («Бунёдкор»)
Шароф Муҳитдинов («Насаф»)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)