Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро ЙҲХБ ходимига пора беришга уринди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

7 февраль, жума куни, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙХХБдан тегишли тартибда берилган маълумотномасиз автотранспорт воситаларини таъмирлаш ҳолатларини аниқлаш юзасидан Нукус шаҳар 21-кичик тумани ҳудудида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи устахоналарда текширув тадбирларини ўтказиш даврида, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бошқармаси йўл ҳаракати доирасидаги қонунбузарликлар билан курашиш гуруҳи катта инспектори Б.Бекматов томонидан Алима олимп плус оилавий корхонасига тегишли устахонада ишчи бўлиб ишловчи Нукус шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Р.Ш. Nexia-3 русумли транспорт воситасининг техник шикастланган жойларини тегишли маълумотномаси бўлмасдан таъмирлаётганлигини аниқлаб, тегишли тартибда расмийлаштирган.

11 февраль, сешанба куни, соат 11:00 да Б.Бекматов ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб бориш учун фуқаро Р.Ш.ни ўз хизмат хонасига чақиртирган. Фуқаро Р.Ш. жавобгарликдан қочиш мақсадида Б.Бекматовга ушбу тўпланган ҳужжатларни чора кўрмай, ижобий ҳал қилиб беришни сўраб, бунинг эвазига пора таклиф қилган.

Шу куни соат 18:00 ларда фуқаро Р.Ш. Б.Бекматовни хизмат хонасига келиб, сўралган ҳужжатларни олиб келганлигини айтган ва 200 минг сўм пулларни Б.Бекматовнинг столига қўйган.

Ушбу ҳолат юзасидан Б.Бекматов раҳбарларга хабар берган, дейилади хабарда.

Ҳолат ҳақида берилган хабарга асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан фуқаро Р.Ш. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?