Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Испания чемпионатининг 23-тури доирасида «Реал» сафарда «Осасуна»га қарши баҳсда майдонга тушиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Учрашувда «Реал»нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема битта голли узатма берди. Бу эса Бензема учун «Реал» сафидаги 132-голли узатмаси бўлди.

Натижада Карим айни дамда «Ювентус» сафида ҳаракат қилаётган «Реал»нинг собиқ аъзоси Криштиану Роналдуга тегишли рекордни янгилади. Роналду «Қироллик клуби» сафида 131 та голли узатма берганди.

Маълумот учун, Бензема Ла Лиганинг жорий мавсумида гол+пас тизимида 19 очко жамғариб турибди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади