Олим Шокиров футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди, дея маълум қилмоқда ЎФА матбуот хизмати.
Аввалроқ ушбу лавозимда ишлаб келган Азамат Абдураимов ўз аризасига биноан истеъфога чиққанди.
7 февраль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида йиғилиш бўлиб ўтган ва унда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийлигига бир қатор номзодлар кўриб чиқилган. Якунда ушбу ёш тоифасидаги футболчилар билан ишлашда катта тажрибага эга бўлган Олим Шокиров номзоди маъқулланган.
Унга мураббийлар штабида шу вақтга қадар ишлаб келган Сергей Арслонов (катта мураббий), Тимур Ғаниев (дарвозабонлар мураббийи) ва Жамшид Умаров (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий) ёрдам беради.
Шунингдек, терма жамоа мураббийлар штабида Ислом Аҳмедов ва Дилшод Нуралиев маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият юритади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)