«Тоттенҳэм» Англия Кубогининг тўртинчи босқичи такрорий баҳсида «Саутҳэмптон» билан баҳс юритди ва қийин ғалабага эришди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида Танги Ндомбеленинг зарбасидан сўнг тўп Жек Стивенсга тегиб дарвозадан жой олди. 34-дақиқада Шейн Лонг ҳисобни тенглаштирди.
72-дақиқада меҳмонлар Дэнни Ингзнинг голидан кейин олдинга ўтиб олди, бироқ орадан кўп ўтмай Лукас Моура мувзанатни тиклади. Ўйин якунланиши арафасида Сон Ҳён Мин ўзи ишлаган пенальтини аниқ бажарган ҳолда «шпорлар»га ғалаба олиб келди.
Шу тариқа Жозе Моуриньо жамоаси кейинги босқчига йўл олди ва 1/8 финалда «Норвич» билан баҳс олиб боради.
Англия Кубоги
Тўртинчи саралаш босқичи
5 февраль, чоршанба
«Тоттенҳэм» — «Саутҳэмптон» 3:2
Голлар: 1:0 – 12, автогол Стивенс, 1:1 – 34 Лонг, 1:2 – 72 Ингз, 2:2 – 78 Лукас Моура, 3:2 – 87, пенальти Сон Ҳён Мин.«Тоттенҳэм»: Льорис, Танганга, Вертонген (Жедсон Фернандеш, 54), Орье, Алдервейрелд, Сессеньон (Санчес, 90), Дайер, Лукас Моура, Уинкс, Сон Ҳён Мин, Ндомбеле (Алли, 61).
«Саутҳэмптон»: Ганн, Стивенс, Беднарек, Бертран, Ромеу, Уорд-Проуз (Вестергор, 40), Ҳейберг, Редмонд, Буфаль (Армстронг, 67), Ингз, Лонг (Адамс, 81).
Огоҳлантиришлар: Беднарек (55), Жедсон Фернандеш (59), Ромеу (84), Адамс (85), Ганн (86).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)