Жорий йил 18 январь куни соат 22:30 ларда 57 ёшли Б.М. Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани, Кушек маҳалласида яшовчи маҳалладошининг уйида қўшниси 36 ёшли Г.А. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган вақтларида ўзаро жанжаллашиб қолади. Бу ҳақда Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Жанжал асносида Б.М. стол устидаги ошхона пичоғи билан Г.А.нинг қорин соҳасига бир марта санчиб, тан жароҳати етказган.

Судга оид тиббий экспертизасининг хулосасида Г.А. оғир тан жароҳати олганлиги кўрсатилган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва унга нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.