Таиланд мезбонлик қилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати—2020 мусобақасининг иккинчи ярим финали 22 январь, чоршанба куни бўлиб ўтди.

Фото: ОФК

Финал йўлланмаси учун курашда Австралия ва Жанубий Корея олимпиячилари ўзаро баҳс юритди. Учрашувнинг 56-дақиқасида Ким Те Вон кореяликларни олдинга олиб чиқди. 76-дақиқада Ли Дон Кён иккинчи тўпни киритди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа Жанубий Корея олимпия терма жамоаси мусобақа финалига йўл олди ва чемпионлик учун Саудия Арабистони билан баҳс юритади. Кореяликлар шунингдек, Токио Олимпиадасига ҳам йўлланмани қўлга киритди. Финал ўйини 26 январь, якшанба куни бўлиб ўтади.

Австралия эса учинчи ўрин учун баҳсда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан ўйнайди. Мазкур учрашув ғолиби Олимпиадага йўлланма берадиган сўнгги лицензияга эга бўлади. Ўйин 25 январь, шанба куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

ОЧ—2020 U-23

Ярим финал

22 январь, чоршанба

Австралия — Жанубий Корея 0:2

Голлар: 0:1 — 56 Ким Те Вон, 0:2 — 76 Ли Дон Кён

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!