Республикадаги етакчи молия муассасаларидан бири — «Агробанк» ўқувчилар ўртасида молиявий саводхонликни оширишда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, банк масъул ходимлари томонидан Тошкентдаги 173-сонли умумтаълим мактабида «Банкирлар сабоғи» мавзусида амалиёт дарси ташкил қилинди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Агробанк»

Дарсда ҳодимлар томонидан тақдимот ўтказилиб, болаларга банк фаолияти, ишлаш тамойиллари, ходимлар вазифалари ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари ўқувчилар «Агробанк» тарихи билан танишиб, унинг бугунги фаолияти ва хизматлари ҳақида керакли тасаввурларга эга бўлди.

Фото: «Агробанк»

Ўқув амалий дарсларнинг юқори синф ўқувчиларида ўтказилиши ҳам келажакда уларнинг касб танлашларида катта туртки бўлди.

Бундай тадбирларнинг ўтказилиши ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини оширишга хизмат қилади. «Агробанк» томонидан ушбу ўзига хос «Банкирлар сабоғи» республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилмоқда.

Сайт: «www.agrobank.uz»

Instagram

Telegram

Facebook

Реклама ҳуқуқи асосида.