Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 18-тури доирасида 18 январь, шанба куни 5 та баҳс ўз ниҳоясига етди.
Люсьен Фавр қўл остидаги Дортмунднинг «Боруссия» клуби меҳмонда «Аугсбург»ни синовдан ўтказди.
Беллашув давомида мезбон жамоа вакиллари Флориан Нидерлехнер (34, 55) ҳамда Марко Рихтер (46) Роман Бюрки қўриқлаётган дарвозани ишғол қилган бўлса, «арилар»нинг голларига Юлиан Брандт (49), Жейдон Санчо (61) ва Эрлинг Ҳоланд (59, 70, 79) муаллифлик қилди.
Шу тариқа Дортмунд клуби сафарда кечган баҳсда «Аугсбург»ни 5:3 ҳисобида мағлуб этди ва 3 очкога эга бўлди.
Қайд этиш жоиз, «Боруссия Дортмунд» мазкур ғалабадан сўнг очколари сонини 33 тага етказиб, мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. «Аугсбург» эса 23 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.
Бундеслига
18-тур баҳслари
18 январь, шанба
«Ҳоффенҳайм»—«Айнтрахт» 1:2
Голлар: 0:1 — 18 Дост, 1:1 — 48 Стафилидис, 1:2 — 62 Чендлер«Фортуна Д»—«Вердер» 0:1
Гол: 0:1 — 66, автогол Кастенмайер«Майнц»—«Фрайбург» 1:2
Голлар: 0:1 — 28 Квон Чхан Хун, 0:2 — 41 Петерсен, 1:2 — 82 Матета«Аугсбург»—«Боруссия Д» 3:5
Голлар: 1:0 — 34 Нидерлехнер, 2:0 — 45 Рихтер, 2:1 — 49 Брандт, 3:1 — 55 Нидерлехнер, 3:2 — 59 Ҳоланд, 3:3 — 61 Санчо, 3:4 — Ҳоланд, 3:5 — 79 Ҳоланд«Кёльн»—«Вольфсбург» 3:1
Голлар: 1:0 — 22 Кордоба, 2:0 — 45 Кордоба, 3:0 — 62 Хектор, 3:1 — 66 ШтеффенЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)