Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 12 январь куни Тошкентнинг Яшнабод туманидаги «Олмос» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун бунёд этилган кўп қаватли уй-жойларни ўз эгаларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Байрамона тадбирда Мудофаа вазирлиги, Тошкент ҳарбий округи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компанияси ва қатор ташкилот вакиллари иштирок этиб, хонадон соҳибларини янги турар жой – «Ватан ичидаги Ватан», қолаверса, яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этишди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Ушбу уйлар Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги қарорига мувофиқ, «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компанияси томонидан барпо этилган.

Байрамона тадбирда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун жами 11 та 7 қаватли 462 хонадондан иборат кўп қаватли уй-жойларнинг калитлари тантанали равишда топширилди.

Ҳарбий оркестр ва ансамбл томонидан намойиш этилган куй ва рақслар, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги чиқишлари, таниқли санъаткор ва сўз усталарининг қўшиқ ва ҳазиллари барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Маълумот учун, «Олмос» МФЙ ҳудудида Мудофаа вазирлиги харбий хизматчилари учун 2018 жами 900 хонадондан иборат 31 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилган. Шунингдек, ушбу уйларнинг биринчи қаватидан 4 та болалар боғчаси ва 1 та оилавий поликлиника ҳам ўрин олган.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида байрам шукуҳи Сергели тумани 8 қурилиш ҳудудида жойлашаган янги турар жой мажмуасига ҳам кўчди. Бу ерда ҳам 11 та 7 қаватли 438 хонадондан иборат кўркам уйларнинг калитлари ҳарбий хизматчиларга тантанали топширилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди