Кўпгина Ғарб давлатларида йил давомида тилга шиддат билан кириб келган, одамлар орасида оммалашган ва маълум маънода ижтимоий ҳаётга таъсир ўтказган сўзлар аниқланади. Аслида бу ўзига хос рейтингнинг ижтимоий контексти жуда кучли – сўз жамиятда рўй берган муҳим жараёнларни акс эттиради. Яъни, бу ижтимоий-сиёсий ҳаётга тил орқали қарашдай гап.
Йил сўзларини одатда доимий янгиланиб, нашр этиладиган луғатлар экспертлари ёки машҳур сайтлар эълон қилади. Уларнинг рейтинглари бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Дейлик, 2017 йилда Merriam-Webster луғати АҚШда feminism (фенимизм) йил сўзи бўлди деган қарорга келганди. Аёллар маршлари, хусусан, #metoo ҳештеги тарқалгани бунга сабаб бўлган эди. Айни пайтда, Collins English Dictionary луғати ношири – HarperCollins нашриёти fake news сўз бирикмасини йил сўзи деб топган эди. Йил давомида бу сўзнинг инглиз тилида ишлатилиш частотаси 365 фоизга ўсгани бунга сабаб қилиб кўрсатилганди.
Ўзбекистонда бундай луғатлар, нашриётлар йўқ. Лекин ўзбек тилидаги интернетни, сайт ва ижтимоий тармоқларни доимий кузатиш имконига эга интернет-журналистлар бор. Ўзимиздаги воситалар ёрдамида шу камчиликни тўлдириб, йил сўзини аниқлашга ҳаракат қилдик. Бунда қуйидаги омиллар инобатга олинди:
- 2019 йил давомида бу сўзнинг ўзбек тилидаги матнларда ишлатилиши кескин ошган бўлиши лозим. Афсуски, буни ўлчаш учун HarperCollins ёки Merriam-Webster’даги каби замонавий воситалар ҳозирча Ўзбекистонда йўқ ёки кенг қўлланмайди. Шунга қарамай, оддий усулдаги ҳисоб-китоблар (конкрет матн ичидаги сўзларни ҳисоблаш, Google қидируви натижалари ва ҳ.к.) тахминий натижаларни берди;
- юқоридаги омилни тасдиқлайдиган эмпирик кузатув натижаси – йил сўзи бўлишга даъвогар сўз махсус терминологияни қўлламайдиган, чекланган луғат бойлигидан фойдаланадиган одамларга ҳам йил давомида таниш бўлиб қолиши лозим;
- ниҳоят, бу сўз йил давомидаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни акс эттириши, энг катта раҳбарлар тилидан янграши, жамиятдаги маълум ўзгаришларни кўрсатиб бериши лозим.
«Дарё» версияга кўра, бу «блогер» сўзидир.
Тўғри, «блогер» тушунчаси ўзбек тилига кириб келганига анча бўлди. Лекин айнан 2019 йилда у ўзбек тилида ўз ўрнига эга бўлди, кенг оммага танилди. Бу ўзбек блогерларининг фаолияти билан боғлиқ, албатта.
Бир неча йиллар муқаддам ўқимишли, мулоҳазали, аммо расмий дискурсга мослаша олмаган ёш ўзбек мутахассислари ўзини блогерликка урди. Улар секинлик билан торроқ давра яратди. Расмий шаблонларсиз, ўзлари тушунадиган мавзуларда ёзадиган блогерлар ўз аудиториясини шакллантира бошлади.
Охирги 2–3 йилда блогерлар тор доирадан чиқиб, Ўзбекистон ахборот майдонида ўрнига эга бўлди. Гапириш ва ёзиш мумкин бўлган мавзулар доираси кенгайиши билан уларнинг тематикаси ҳам кенгайди, хилма-хиллашди, аудиторияси кескин ортди. Блогерлар Twitter ва Facebook’дан чиқиб, Telegram’да ўн минглаб, ҳатто юз минглаб обуначиларни бирлаштирган каналларни тузди; YouTube’да видеоконтент кўпайди; улар ТВда, интернет-нашрларда доимий чиқадиган бўлди. Бу платформалар орқали билдирган фикрлари, муҳокамалардаги иштироки, суриштирувлари, танқидлари билан улар халқ ишончини қозонди. Кўплаб янги блогерлар пайдо бўлди.
Давлат ташкилотлари, хусусий компаниялар, расмий шахслар блогерларга эътибор қарата бошлади, улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб борди. Тадбирлар блогерларсиз ўтмай қолди. Матбуот анжуманлари энди журналистлар учун эмас, блогерлар ва журналистлар учун ўтказиладиган бўлди.
Шундай қилиб, ўзбек блогерлари чинакамига трендсеттерларга айланди. Юз минглаб ўзбекистонликлар уларни ўқиб, фикрларини инобатга ола бошлади, яъни блогерлар маълум маънода ижтимоий фикрга таъсир ўтказа оладиган шахсларга айланди. Давлат идоралари уларнинг фикрларини кузатидаган ва реакция билдирадиган бўлди.
Блогерлар ижтимоий-сиёсий масалаларни ёритишда фаол бўлди. «Муносабат», «Фикрлар чорраҳаси» сингари ТВ-шоуларда улар билдирган фикрлар иқтибосларга бўлиниб, ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. Обиджон Латипов, Нозимжон Сафаров каби блогерларнинг тўғридан тўғри эфирда дадил танқидий фикрлари уларнинг рейтингини янада ошириб юборди.
Блогер Нурбек Алимов ёш журналист Дилбар Исматуллаева билан биргаликда Тошкент ахборот технологиялари университетида суриштирув олиб бориб, троллар фабрикасини фош этиши шовшувга сабаб бўлди.
Мавзуга доир:
Бу — маданиятсизлик, Эрмановнинг қилган қилиғи, Рўзиевнинг қилган хиёнати... Рўзиев қилган иш — хиёнат!Бу аудио интернетда улкан шовшув келтириб чиқарди. Блогерлар уларнинг ижтимоий муаммоларни кўтариш борасидаги саъй-ҳаракатлари давлат раҳбари томонидан эътироф этилганидан илҳомланди.Учаласи интернетда мурожаат қилсин. Рўзиев ҳам, Эрманов ҳам, Ғаниев ҳам. Бутун элга айцин, ‘менинг аҳмоқлигим учун, менинг хиёнатим учун Ўзбекистонни бунақа ўйламанглар, мен аҳмоқман, мен хиёнат қилганман, миллат эмас, мамлакат эмас, давлат эмас’, деб.
Керак бўлса, бутун блогерларнинг ҳаммасини йиғсин улар. Йиғсин, блогерларга ўзлари ҳисобот берсин.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Мавзуга доир:
Бу медалларни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов топширди. Лекин блогерларнинг Президент билан юзма-юз учрашуви ҳам тез орада рўй берди. Август ойида бир гуруҳ ўзбекистонлик ва хорижлик блогерлар Самарқанд шаҳрида, Регистон майдонида Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Хушнудбек Худойбердиев давлат раҳбари билан селфи тушди.
Бу Президентнинг Ўзбекистон тарихидаги биринчи селфиси бўлди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари Саида Мирзиёева бу учрашув ҳақида фикр билдирар экан, уни «тарихий» деб атади.Президентнинг блогерлар ва журналистлар билан бугунги тарихий учрашуви ҳам ахборот соҳасидаги, сўз ва фикр эркинлигини таъминлашдаги ижобий ўзгаришларни намойиш этишга хизмат қилади.2019 йили эътирофлар бу билан якунланмади. Қобил Ҳидиров «Олтин кабутар – 2019» тақдимотида «Йил блогери» деб эълон қилинди. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан тузилган ОАВ ва интернет тармоғидаги жамоатчилик фаоллари рейтингида блогерлар кўпчилик ўринларни банд этди.Саида Мирзиёева, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари
«Sof.uz» нашри 2019 йилнинг энг машҳур Telegram-каналлари ва блогерлари топ-ўнталигини тақдим этди. Блогерлар Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида абитуриентларни имтиҳон қилишда қатнашди.
Ниҳоят, блогерлар парламент сайловида жуда фаол бўлди. Улар ўз платформаларида сайловолди кампаниясини, бевосита сайлов жараёнини ёритиб борди. Ўзбекистонда биринчи марта сайловолди баҳсларида партиялар туширган «қовун»лар-у, сайлов кунидаги қонун бузилишлари бу қадар кенг муҳокама этилди.
Мавзуга доир:
Ўзбекистондаги сайловни диққат билан кузатган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти блогерларнинг бу жараёндаги ўрнини алоҳида эътироф этди.
Мустақил блогерлар анча фаол ва улар мустақил фикрнинг энг муҳим манбаи ҳисобланади.Блогерлар йил давомида фақат мақтов эшитмади. Айрим давраларда улар ғийбатчи, фитначи, хайпчи номини олди. Баъзи қизиқчилар улар ҳақида латифалар тўқиб чиқарди.Блогерлар фаолиятидан норози бўлган амалдорлар чиқди. Масалан, Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниев бир блогернинг «жанозасини ўқиш»ни талаб қилди. Шунга қарамай, 2019 йил блогерларга омадли келди деб айтишимиз мумкин.ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси
Блогерлар кўтарган энг долзарб масалалар:
- прописка;
- уйларнинг бузилиши;
- амалдорлар ОАВга ва блогерларга босим ўтказиши;
- монополия;
- мажбурий обуна.
Йилнинг энг фаол блогерлари:
- Хушнудбек Худойбердиев («Xushnudbek.uz»);
- Қобил Ҳидиров («Davletov.uz»);
- Умид Ғафуров («Troll.uz»);
- Нурбек Алимов (Алимофф);
- Нозимжон Сафаров (Сафари);
- Муҳрим Аъзамхўжаев («Муҳрим»);
- «Fayzbog.uz»;
- Фарҳод Файзуллаев («Замбаракнинг ўқи»);
- Қаҳрамон Асланов («Аслановдан иқтибослар»);
- Никита Макаренко («Эффект Макаренко»);
- Ферузхон Ёқубхўжаев («Наблюдения под чинарой»);
- Сардор Салим;
- Шаҳноза Тўрахўжаева (Блогер Шаҳноза);
- Эльдар Асанов («Асанов формати»);
- Саша Иванюженко («Insider.uz»);
- Азиза Қурбонова («Микрофон кўтарган аёл»);
- Азиза Умарова («Азиза Умар кундалиги»);
Изоҳ (0)