Tashkent City’да 31 декабрь оқшомида 250 та дрон воситасида йирик кўламли томоша ташкил этилди. Дронлар 150 метр баландлик ва 250 метр кенгликда ҳаракатланиб, Ўзбекистонга оид ёзувлар, ҳар турли шаклларни ҳосил қилди.
Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги об-ҳаво шароити ноқулайлиги боис пойтахтда 2020 йил кириб келиши муносабати билан байрам мушакбозлиги бўлмаслигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)