Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулнор Сулаймонова тўрт йил муддатга спортга оид фаолиятдан четлатилди, дея хабар қилмоқда «Olamsport».

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Спортчининг Жанубий Кореяда ўтказилган Жаҳон Чемпионати вақтида топширган таҳлилидан тақиқланган метаболит моддаси топилган.

Сулаймонова 2018 йилги Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритганди. Таъкидланишича, ушбу жазонинг Осиё ўйинларидаги муваффақиятига алоқаси йўқ.

Шунингдек, ўзбекистонлик курашчи Аброр Жабборов ҳам допинг сабаб икки йил муддатга дисквалификация қилинди.

Мазкур спортчиларнинг Жанубий Кореядаги Жаҳон Чемпионатида қайд этган натижалари бекор қилинди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи