Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ўзгариб, ёғингарчиликлар кузатилмоқда. Айрим ҳудудларда эса қалин туман тушиши оқибатида автомобиль йўлларида кўриш чекланмоқда.
Бу йўл ҳаракати қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликларни келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлиги туфайли ИИВ ЙҲХББ ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди.
«Биз барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини, айниқса, туман тушганлигини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда тунгги вақтларда ҳаракатланмасликни, айниқса, тезлик талабларига қатъий амал қилишларини, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўраймиз», — дейилади бошқарма хабарида.
Изоҳ (0)