Мамлакат қишлоқ хўжалик тармоғида чорвачиликнинг аҳамияти ва ўрни беқиёсдир. Биринчи навбатдаги вазифалар қаторига мустаҳкам озуқа базасини яратиш ва наслли қорамолчиликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътиборни кучайтириш лозим. Ушбу соҳани ривожлантириш учун илғор халқаро тажрибани ўзлаштириш зарур. Молия, иқтисодиёт ва саноат вазирликларига айтилган йўналишда харажатларнинг маълум бир қисмини субсидиялаштириш бўйича механизмларни ишлаб чиқиш билан яқиндан шуғулланишлари керак.
Буларнинг ҳаммаси ҳақида шу йилнинг 16 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислиги остида чорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда муфассал гапирилган эди. Қорамолчиликни ривожлантириш ва гўшт, сут ва бошқа чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини ошириш ишида Жиззах вилоятида аниқ мақсадга йўналтирилган иш амалга оширилмоқда. Хусусан, 2019 йилда Jizzax Organic гўшт-сут йўналишидаги замонавий агросаноат кластерининг фаолиятини ташкил этиш бўйича йирик инвестициявий лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши бошланди.
Jizzax Organic — йирик агросаноат мажмуаси
«Чилонзор» маҳалласи яқинидаги шундоққина Даштобод шаҳридан чиқаверишда – чўл марказида улкан қурилиш майдончасини кўришингиз мумкин. 57 гектар ҳудудда Enter Engineering Pte.LTD Сингапур компаниясининг кучи билан 6000 бош йирик қорамолга мўлжалланган Жиззах рганик улкан чорвачилик мажмуаси қад кўтармоқда.«Ушбу мажмуа қурилиши қатъий режа графиги асосида амалга оширилмоқда. Объектнинг лойиҳавий баҳоси 34 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Шу йилнинг май ойидан бошлаб ҳозиргача 9 миллион 860 минг АҚШ доллари ўзлаштирилди ёки бошқача айтганда, қурилиш-монтаж ишлари 29 фоизга бажарилди. Бугунги кунда объектда 340 нафар ишчи ва муҳандислик-техник ходимлар меҳнат қилмоқда, 59 дона махсус техника жалб қилинган», – дейди Enter Engineering Pte.LTD компанияси вакили, ушбу лойиҳа раҳбари Муҳиддин Абдуллаев.
Jizzax Organic’нинг биринчи навбатини топшириш 2020 йилнинг июнь ойига режалаштирилган. Шундай қилиб, ҳозирги вақтгача озуқаларни сақлаш учун 4 та омборхона, сенажни тахлаш учун 10 та майдонча ва чорвачилик подаси учун озуқа бирликларини ишлаб чиқариш бўйича цех қуриб бўлинди. Ҳозирги пайтда ҳар бири 500 та бошга мўлжалланган 4 та чорвачилик корпусларини қуриш юқори суръатларда давом эттирилмоқда.Қатъий графикка асосан барча белгиланган ишларни амалга ошириш ва замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш ушбу муҳим объектнинг қурилиш сифати ва суръатларига ижобий тарзда таъсир ўтказмоқда. Мисол учун, бевосита қурилаётган объектнинг ҳудудида бунёд этилган бетон узели тўлиқ қувватда ишламоқда. Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу узел туфайли нафақат қурилиш учун бетонни узлуксиз етказиб бериш, балки темир-бетон конструксиялар ишлаб чиқариш ҳам амалга оширилмоқда, бу ёнилғи-мойлаш материаллари, ишчи кучини тежаш ва молиявий маблағларни тежашга хизмат қилмоқда.
Шу ернинг ўзидаги мажмуа ҳудудида чорвадорлар учун шаҳарча барпо этилмоқда. Кўп қаватли объектлар нафақат замонавий жиҳозланган замонавий хонадонлар, балки овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш пунктларига ҳам эга бўлади. Қисқаси, яқин келажакда чўлнинг ўртасида нафақат улкан чорвачилик мажмуаси, балки меҳнат жамоаси аъзолари учун қулай шаҳарча ҳам пайдо бўлади.
100 миллион долларлик инвестициявий лойиҳа
Jizzax Organic истиқболда республикадаги энг йирик чорвачилик агропросаноат кластерларидан бирига айланади. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2019 / 619-сон «Жиззах вилоятида гўшт-сут маҳсулотлари етиштириш йўналишидаги агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа остига Зомин ва Зарбдор туманлари ҳудудидаги 10 минг 775 гектар ер майдони ажратилган, улардан 8 минг 964 гектари – суғориладиган майдонлардир.
Агросаноат мажмуасининг йиллик қуввати 2,5 минг тонна гўштни ташкил этади. Энг яқин вақт ичида мажмуада боқилаётган элита классидаги наслли йирик қорамол боши 6 мингтага етади. Лойиҳанинг умумий баҳоси 100 млн АҚШ долларига баҳоланмоқда.Jizzax Organic агросаноат кластерини яратиш нафақат ишлаб чиқарилувчи сут ва гўштнинг ҳажмларини сезиларли ошишига хизмат қилади, балки республикада элита классидаги йирик қорамоллар сонини ошириш имконини беради. Ушбу лойиҳани рўёбга чиқаришнинг асосий устунлиги – юқорида айтилган Jizzax Organic АСМда ишлаб чиқариш ҳажмларини режали равишда ошириш, бу ерда гўшт йўналишидаги йирик қора молнинг мутлақо янги насллари (Aberdin-angus, Wagyu va Gereford) етиштирилади, бу, шак-шубҳасиз, хорижга сут-гўшт маҳсулотлари экспортини янада оширишга хизмат қилади.
«Бизнинг бош мақсадимиз – мажмуани тўлиқ циклдаги замонавий интеграциялаштирилган ишлаб чиқариш мажмуасига айлантириш, — дейди Jizzax Organic МЧЖ хорижий корхонаси бош директори Ҳикматилла Каримов. — Бизнинг корхонамизда ушбу йўналишдаги энг илғор технологиялар ва илмий салоҳият жамланади, бу гўшт, сут ва бошқа чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини оширишга хизмат қилади. Жорий йилда биз зарур миқдорларда сифатли озуқаларнинг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйдик. Бизнинг навбатдаги вазифамиз – лойиҳада кўзда тутилаётган маҳсулот ҳажмларига эришишдир. Яна бир муҳим йўналиш – мажмуа ҳузурида замонавий технологиялар билан жиҳозланган селексиявий-генетик марказ (СГM)ни яратишдир. Барча ушбу йўналишларда ҳозирда аниқ мақсадга йўналтирилган иш амалга оширилмоқда. 2017—2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида қишлоқ ҳудудида янги иш ўринларини яратишга алоҳида урғу берилади, давом этди у. Барча иш ҳозирда ушбу муҳим ҳужжат талабларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Агар илк паллада Jizzax Organic’да 300 та янги иш жойлари яратиладиган бўлса, яқин келажакда ушбу кўрсаткич 1 мингтагача ишчи ва хизматчиларга етказилади».
P.S. Шуни қувонч билан таъкидлаш мумкинки, ноябрь ойининг охирида Jizzax Organic корхонасида Aberdin Angus элита классига мансуб наслли бузоқлар туғилди.
Компания сайти: https://jizzah.org/
E-mail: и.yadgarov@jizzax.org
Telegram: https://t.me/jizzax-organic
Реклама ҳуқуқи асосида.