13 декабрь куни соат 14:00 да пойтахтимизда муҳим воқеа – HP Store бренди дўконининг очилиши кутилмоқда.
Дунё етакчисининг сифатли маҳсулотларига эга бўлиш янада осонроқ бўлмоқда. Фойдаланувчилар илғор технологиялар ва компаниянинг халқаро тажрибасидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Бу бренднинг Ўзбекистондаги, шунингдек, Марказий Осиё минтақасидаги бундай форматдаги биринчи расмий дўконидир.
Интерфаол концепция туфайли HP Store эксклюзив намойиш майдончасига айланади, у ерда техникаларнинг сўнгги моделлари билан танишиш, турли моделларни таққослаш ва уларни синаб кўриш мумкин.
Профессионал киберспортчилар ва компьютер ўйинлари ишқибозлари компаниянинг ўйин маҳсулотлари: ноутбуклар, мониторлар, иш столи компьютерлари, шунингдек, ўйин жиҳозлари билан биргаликда HP компаниясининг OMEN суббрендининг демо-зонасини муносиб баҳолашмоқда.
OMEN – BLAST Pro Series мусобақалари сериясининг расмий ҳамкори бўлиб, у ерда аксарият иштирокчилар айнан шу киберспорт ускуналарини афзал кўришади. HP геймерларнинг барча хилма-хил талабларига жавоб бериб, компьютер ўйинларида янги имкониятларни очиб беради.
Дўконда HP маҳсулотлари учун кенг ассортиментдаги сарфлов материаллари тақдим этилади. Консултантлар харидорнинг барча талабларини инобатга олган ҳолда компаниянинг товарлари қаторидан энг янги маҳсулот ва ечимларни танлаш ва сотиб олишга ёрдам беради.
HP Store’да техникалар сотиб олиш билан бирга сиз юқори нархли ускуналарни сотиб олишда муҳим омил бўлган, бир кундан ортиқ амал қиладиган ҳақиқийлик ва сифат кафолатини оласиз.
13 декабрь куни барча мижозлар ёқимли бонусга – дўкон очилиши шарафига 50%* гача чегирмаларга эга бўладилар! Бундан ташқари, HP компаниясининг қимматбаҳо совринлари ва совғалари ўйналади.
Сизни қуйидаги манзилда кутамиз: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ниёзбек кўчаси, 6-йўлак, 16-уй. Мўлжал: Ҳамид Олимжон майдонининг орқа томони.
Телефон: + (998)71-200-8595
Иш вақти: ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 гача.
Instagram: https://www.instagram.com/hpstore.uz/
* Техника ёки сарфлов материалларини сотиб олиб, ҳар бир харидор битта товар учун 50% гача чегирмага эга бўлади.
Реклама ҳуқуқи асосида.