Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Маҳкумлар ишлайдиган 40 та давлат унитар корхонасида 2019 йилнинг 11 ойи давомида 66 турдаги 219 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда 9 декабрь, душанба куни озодликдан маҳрум этилган шахсларни меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш мақсадида 40 та давлат унитар корхонаси ташкил этилган. Корхоналарнинг 23 таси ишлаб чиқаришга, 17 таси эса қишлоқ хўжалигига ихтисослашган.

Жорий йилнинг 11 ойи давомида ушбу корхоналар томонидан 219 миллирад сўмлик 66 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 15,2 миллиард сўм даромад олинди. Йил якунига қадар давлат унитар корхоналарида 250 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 20 миллиард сўмдан ортиқ даромад олиш режалаштирилган.

Маҳкумларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъат йўналиши бўйича 18 нафар мутахассис томонидан 1285 нафар маҳкумга касб-ҳунар ўргатиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳунармандчилик курсларини тамомлаган 272 нафар маҳкумга сертификат берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда