Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи М.Т. 35 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлди, деб ёзади «Postda.uz».
«Аёл шу мақсадда таниши Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлими мудираси Н.Т. билан жиноий тил бириктиради. Натижада туғруқхона бўлими мудираси ‘Қурама’ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи уй бекаси М.М. ҳамда унинг турмуш ўртоғига М.Т. фарзандини 500 АҚШ долларига сотмоқчи эканлигини айтади», — дейилади хабарда.
М.М. туман тиббиёт бирлашмасига 5 500 000 сўм пул олиб келиб, Н.Т.га 1 500 000 сўм ва чақалоқнинг онасига эса 2 200 000 сўм пул ҳамда умумий қиймати 500 000 сўмлик кийимларни беради.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)