Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 15-тури доирасида 5 декабрь, пайшанба куни сўнгги 2 та учрашув ниҳоясига етди.
Фредрик Юнгберг қўл остига ўтган Лондоннинг «Арсенал» клуби «Эмирейтс»да «Брайтон»ни қабул қилди.
Белалшувнинг 36-дақиқасида меҳмон жамоа ҳимоячиси Адам Уэбстер ҳисобни очган бўлса, 50-дақиқага келиб «тўпчилар» ҳужумчиси Александр Ляказетт Месут Ўзил узатмасини голга айлантирди (1:1). 80-дақиқада эса франциялик ҳужумчи Нил Мопе «Брайтон»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди (1:2).
Шу тариқа ўйин Лондон клуби ўз майдонида кечган баҳсда «Брайтон»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва очко йўқотди.
Маълумот учун, «Арсенал» 19 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 10-ўринда бормоқда. «Брайтон» эса очколари сонини 18 тага етказиб, 13-поғонага кўтарилиб олди.
15-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
АПЛ
15-тур баҳслари
5 декабрь, пайшанба
«Шеффилд Юнайтед»—«Ньюкасл» 0:2
Голлар: 0:1 — 15 Сен-Максимен, 0:2 — 70 Шелви«Арсенал»—«Брайтон» 1:1
Голлар: 0:1 — 36 Уэбстер, 1:1 — 50 ЛяказеттЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)