Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Миралиев оламдан ўтди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» матбуот хизмати «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга маълум қилди.

Тоҳир Миралиев.
Фото: «Ўзбеккино» миллий агентлиги

Ўзбекистонда хизмат кўрстаган артист Тоҳир Миралиев «Тилла бува» (2011), «Учар отлар» (2011), «Қовун» (2012), «Жасур» (2011), «Аросат» (2009), «Чавандоз» (2007), «Армон» (1987) каби кўплаб фильмларда турли даражадаги ролларни ижро этган.

« ‘Ўзбеккино’ миллий агентлиги жамоаси ҳамда Ўзбекистон киноарбоблари уюшмаси марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига чуқур таъзия билдиради», — дейилади «Ўзбеккино» хабарида.