Онлайн-троллар таниқли Голливуд актёр, «Қоя» лақабли Дуэйн Жонсонннинг яна ҳалок бўлгани ҳақида фейк яъни ёлғон хабарлар тарқатди. Ушбу хабарлардан кейин тармоқдаги кўплаб фойдаланувчилар «марҳум»нинг оила аъзолари ва мухлисларига ҳамдардлик билдирди, деб ёзган «РИА Новости».
Ахборот гўёки BBC News телеканалидан тарқалган: «Дуэйн «Қоя» Жонсон 47 ёшида трюкни амалга ошираман деб ҳалок бўлди» мазмунидаги қалбаки скриншотлар ижтомоий тармоқларда тарқалиб кетган.
Хабар хаволасига ўтган фойдаланувчилар қалбаки сайт манзилига кириб қолмоқда. Британия телеканалининг расмий сайтида бундай хабар йўқ.
Шунга қарамай, актёрнинг кўплаб мухлислари ижтимоий тармоқлардаги ушбу хабарларга ишониб, уларни муҳокама қилишга киришиб кетган.
Мавзуга доир: Голливудда актёрларнинг гонорари актрисаларга нисбатан ўртача 20 фоизга кўп экани маълум бўлди
Актёр Интернет тармоғида илк бора «ўлдирилаётгани» йўқ, у 2011- ва 2014 йилларда ҳам ҳалок бўлган ва мухлисларга: «Менинг ўлимим ҳақидаги миш-мишлар – ёлғон», - дея мурожаат йўллаган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)