90-йиллар «Сетора», «Болалар» гуруҳи, Кумуш Раззоқова, Руслан Шарипов ва бошқалар ижросидаги қўшиқлар ўзбек тингловчилари, айниқса ўсмир йигит-қизлар меҳрига сазовор бўлган, кассеталарга ёзиб олиниб, биргаликда куйланган, рақсга тушилган. Ҳозир техника ривожлангани, қўшиқларни эффектлар билан минг кўйга солиш мумкин бўлгани билан 30 йил аввалги хитларчалик қайта-қайта эшитиб жонга тегмайдиган, ўзгача мусиқа ва мазмунга эга қўшиқлар кам.

Агар сиз ҳақиқий санъат ихлосманди бўлсангиз, шунингдек, 90 йиллар қўшиқларини ёддан биламан деб ўйласангиз, қуйидаги носталгик қўшиқлардан тузилган тест сиз учун. Унда сиз тушириб қолдирилган жумлаларни топишингиз керак бўлади.

Тест юкланишини бироз кутинг.