• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан боғлиқ аудиоёзув бўйича текширув натижаларини эълон қилди

    Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли аудиоёзувдаги ҳолатларни текшириш юзасидан баёнот берди.

    Жорий йилнинг 16 ноябрь куни интернет нашрларида Тошкент шаҳар ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли ҳамда ҳақорат, таҳдид мазмунидаги аудиоёзув тарқалди. Мазкур ҳолат оммавий ахборот воситалари, блогерлар, сиёсий партиялар, энг ачинарлиси, айрим хорижий экспертлар ҳамда халқаро ташкилотларнинг кескин танқидий муҳокамаларига сабаб бўлди.

    Бош прокуратура томонидан мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Жиноят процессуал кодексининг 329-моддасига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

    Аниқланишича, жорий йилнинг 14 август куни «Kun.uz» таҳририятига «Хива строй» МЧЖ раҳбарининг бажарилган қурилиш ишлари учун буюртмачидан пул ундиришга оид мурожаатини ўрганиш мақсадида мазкур таҳририят мухбири Р.Исроилов ва оператори Ш.Эгамбердиевлар Олмазор туман ҳокимлигига борган.

    Туман ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов давлат хизматчиси бўла туриб, тегишли одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда Р.Исроиловга тушунтириш беришдан бош тортган, улар билан қўпол муносабатда бўлган ҳамда операторнинг видеотасвирга олишига қаршилик кўрсатган. Мазкур воқеанинг эртасига «Kun.uz» таҳририяти ушбу видеолавҳани ўз сайтида эълон қилган ва бу кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

    Шу куни кечқурун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг вазиятни юмшатиш ва муросага келиш тўғрисидаги топшириғига асосан шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Л.Сабирова, туман ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов таҳририят вакиллари Б.Ахмедов, Р.Исроилов ва Ш.Эгамбердиевлар билан шаҳар ҳокимлиги биносида учрашган.

    Унда Абдурасул Ваҳобов ножўя ҳаракатларга йўл қўйганлигини тан олган ва таҳририят ходимларидан узр сўраган. Бироқ бу ҳолат таҳририят ходимларини қониқтирмаган.

    Учрашув якун топгач, мулоқот иштирокчилари бинонинг йўлагида Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тасодифан дуч келган. Л.Сабирова Жаҳонгир Ортиқхўжаевга бўлиб ўтган суҳбат ҳақида маълумот бериб, «Kun.uz» ходимлар Абдурасул Ваҳобовнинг узридан қаноатланмаганлигини баён қилган.

    Шунда Жаҳонгир Ортиқхўжаев улар билан мулоқотда муомала маданиятидан четга чиққан ҳолда интернет нашрларига нисбатан ўзининг салбий муносабатини ифодалаб, гўёки уларни шармандали вазиятларга тушириш имкониятига эгалигини, лекин у бундай тарбияланмаганлиги ва буни хоҳламаслигини билдирган.

    Ушбу жараённи «Kun.uz» мухбири Б.Ахмедов «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига зид равишда учрашув иштирокчиларини огоҳлантирмасдан телефонига хуфёна ёзиб олган ва таҳририятга тақдим этган.

    Ўз навбатида таҳририят томонидан ноқонуний йўл билан олинган ахборот йўқ қилинмаган. Оқибатда 2019 йил 16 ноябрда ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевни обрўсизлантириш мақсадида аудиоёзувнинг ножўя сўзлардан иборат бир ярим дақиқалик қисми (учрашув икки соат давом этган) монтаж қилиниб, номаълум шахс томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган. Бу ҳолат ўз навбатида оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокамага сабаб бўлган.

    «Kun.uz» таҳририяти ўз айбини англаган ҳолда ҳақиқий ҳолатни маълум қилиш учун аудиоёзувнинг Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли қисмини тўлиқ эълон қилган.

    Терговолди текширувида аниқланишича, Жаҳонгир Ортиқхўжаев давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи мансабдор шахси бўла туриб, давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмасдан ҳақоратли ва қўпол сўзларни ишлатган. Бироқ унинг ножўя сўзлари умумий тарзда айтилгани, муайян шахсга қаратилмаганлиги, реал таҳдид йўқлиги боис Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд эмас.

    Шу сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинди. Шунингдек, «Kun.uz» таҳририяти ходимлари Жаҳонгир Ортиқхўжаевга нисбатан даъво ёки эътирозлари йўқлигини баён қилди.

    Лекин Жаҳонгир Ортиқхўжаев Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги қарори билан тасдиқланган «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари»ни бузганлигини инобатга олиб, унинг интизомий жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш учун ҳукуматга мурожаат қилинди.

    Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларни йўқ қилиш, гейга чиқариш билан таҳдид қилгани ҳақидаги аудиоёзув тарқалган эди.

    Ҳокимнинг журналистларга таҳдидини «Адолат», ЎзХДП, ЎзЛиДеП партиялари, шунингдек, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қоралаб чиққан, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бораётганини маълум қилганди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзи ҳақорат ва таҳдид қилган журналистлар билан учрашгач, тушунмовчиликка барҳам берилган. Ҳокимнинг мухбирлар билан мулоқотидан батафсил аудио ва стенограмма эълон қилинган.

    27.11.2019, 11:05   Изоҳ (0)   112195
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда гендер масалалари бўйича халқаро форум бўлиб ўтади (видео)

    27.11.2019, 10:57

    Тошкентда Malibu салонидан 11,2 млн сўм бўлган буюмларни ўғирлаган йигитлар қўлга олинди

    27.11.2019, 10:36

    Самарқандлик ўқитувчи 15 киши томонидан калтакланиши оқибатида вафот этгани айтилмоқда

    27.11.2019, 09:56

    Ўзбекистонда цемент заводлари устидан экологик назорат ўрнатилади

    27.11.2019, 09:17

    Ўзбекистоннинг 38 та мамлакатдаги дипломатик ваколатхоналарида 55 та сайлов участкаси очилди

    27.11.2019, 09:02

    Афғонистоннинг яна 147 нафар фуқароси таълим олиш учун Ўзбекистонга келди

    27.11.2019, 08:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бу диққатни ўзига тортадиган ва илҳом бағишлайдиган маскан” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 17 май, 15:00

    Тўрт ёшли блогер қиз Forbes’нинг “30 дан 30 гача” рўйхатига кирди

    Лайфстайл | 17 май, 14:35

    Тошкентдаги мактабда болани урган ўқитувчи ишдан бўшатилиб, яна ишга тикланди 

    Ўзбекистон | 17 май, 14:13

    Олимлар мусиқа ёрдамида озишнинг янги усулини кашф этди

    Маслаҳатлар | 17 май, 13:40

    Яқин йилларда сунъий интеллект эгаллаши мумкин бўлган 10 та касб

    Лайфстайл | 17 май, 12:45

    Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни таваллуд куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 17 май, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.