Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги мактабларнинг бирида тарих фанидан дарс берувчи ўқитувчини 15 киши калтаклаган. Оқибатда ўқитувчи олган тан жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Айтилишича, ўқитувчи шаҳардаги «Ҳаётобод» маҳалласида истиқомат қилган.
«Дарё» мухбирининг қўшимча қилишича, ўқитувчинининг отаси тадбиркор бўлиб, унинг бир нечта савдо дўконлари бўлган. Ўқитувчи нима сабабдан калтаклангани ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)