«Бунёдкор» футбол клуби ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Бунёдкор» ФК

17 ёшли ўзбекистонлик футболчига Италия Б Серияси пешқадами бўлиб турган «Беневенто»дан таклиф бор.

«Бунёдкор» матбуот хизматининг маълум қилишича, Жасурнинг ўйини италияликлар бош мураббийи Филиппо Инзагига маъқул келган. Айтилишича, Жалолиддинов декабрь ойида Италияга йўл олади ва «Беневенто» кўригидан ўтади.

Жалолиддинов ушбу мавсум Ўзбекистон чемпионатида 20 та ўйин ўтказиб, иккита голга муаллиф бўлган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!